Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:18

CУРХОНДАРЁ – “Ҳокимият ер сўраб ёзган аризамизни 12 йилдан бери эътиборсиз қолдирмоқда”


ШЎРЧИ. “Мен – Сардор Эшмуродов, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан ёзмоқдаман. Ота-онам ажрашиб кетишган. 2007 йилдан буён Навоий МФЙ И.Очилдиев кўчасида жойлашган қурилиши битмай қолган авария ҳолатидаги бинода яшаб келмоқдамиз. Бу жой яшаш талабларига умуман жавоб бермайди, аммо шунга мажбурмиз. 12 йилдан бери туман, вилоят ҳокимликларига мурожаат қиламиз, аммо натижа йўқ. Ҳокимиятдан ҳозирда яшаб турган жойимиздан уй қуриш учун 3-4 сотих ер майдони ажратишни сўраганмиз.

Катта акам ишлаш учун Россияга кетган. Мен ҳам борай десам, кўзим хира кўради. Қишлоқ жойлардаги намунали уйлардан олайлик десак, тўловга қурбимиз етмайди. Қолаверса, оиламизда тайинли давлат ташкилотида ишлайдиган ҳеч ким йўқ. Ҳаммамиз кунлик норасмий иш билан рўзғор тебратамиз.

Ҳозирда яшаб келаётган жойимизни бирор тадбиркор сотиб олса, биз кўчада қоламиз. Маҳалла ёрдам бермаса, туман, вилоят ҳокимлиги “отангга бор, онангга бор” қабилида иш тутса, кимга мурожаат қилайлик?!”

(Бу хабар Озодликка 18 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG