Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:37

НАМАНГАН – “Ҳокимият 300 йиллик масжидни қайта очишга тўсқинлик қилмоқда”


НАМАНГАН. “Наманган шаҳридан ёзмоқдамиз. 300 йиллик тарихга эга “Донобой” масжиди 1992 йил 25 март куни адлия идорасидан қонуний рўйхатдан ўтган, лекин 1998 йил ноябрда суд қарорисиз беркитиб қўйилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 409-сонли қарорига мувофиқ масжидни қайта очиш учун ҳужжат йиғилмоқда эди. Лекин Наманган шаҳар ҳокимлиги уни қайта очишга тўсқинлик қилмоқда. “Илғор”, “Амир Темур”, “Баҳор” каби аҳоли зич маҳаллаларда масжид йўқ. Қўшни маҳалладаги масжид эса жуда кичкина, одамлар кўчада намоз ўқишга мажбур бўлмоқда. Раҳбарлар кўп сонли мусулмонлар талабини инобатга олиб уч асрлик масжидни қайта очишга рухсат берсин”.

(Бу хабар Озодликка 17 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG