Линклар

"Ҳокимият болалар майдончасини бузиб, ноқонуний равишда уй қуришга изн берди"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ҳокимият болалар майдончасини бузиб, ноқонуний равишда уй қуришга изн берди"

"Мен Самарқанд шаҳар "Али-Қушчи" маҳалласиданман. Беруний кӯчасидаги 27,31,35,37- кӯп қаватли "Хусусий уй-жой" домларининг ӯртасида бӯлмиш болалар ӯйингоҳи, автомобиль турар жойи ва аҳоли дам оладиган ҳовли майдонини бузишди. Ҳозирги пайтда шу жойдан бизни маҳрум килишди. "Kayumov Stroy Invest" деган қурилиш фирмаси келиб, хаммасини бузиб, кўп қаватли янги уй-жой қурилишини бошлади. Ҳатто, у ерда яшовчи аҳолидан рухсат олмади. Биз тегишли мутассадди ташкилотларга хат билан ва олдига бориб оғзаки ҳам мурожаат қилдик. Аммо ҳеч фойдаси бўлмади.

Гуёки бу ҳовли майдонини "Kayumov Stroy Invest" қурилиш фирмаси тендерда сотиб оган. Лекин, 2006 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида" қонун кабул килган эди. 2006 йилнинг 24 февраль куни Сенат томонидан тасдиқланган. Ушбу қонуннинг 35-моддасига биноан бизлар ушбу қурилишни рад этишга ҳақлимиз.

2017 йилнинг апрель ойида президент Мирзиёев бир қатор аниқ кўрсатмалар берган. Шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган кўрсатмалардир. Матбуот анжуманида, аввалги Самарқанд шаҳар ҳокими Раҳимовга 2017 йилдан Совет даврида қурилган кўп қаватли бинолар орасида кўп қаватли уйларни қуриш тухтатилиши айтилган. Лекин, шунга қарамай, Самарқанд шаҳар собиқ ҳокими Раҳимов ва юқоридаги ташкилотлар қурилишга рухсат беришган. Бу ноҳақликларга қачон чек қуйилади? Нима учун бизни ҳеч ким эшитмаяпти?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG