Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:56

ТОШКЕНТ – “Бир миллион сўмлик эски машинага ҳужжат олиш учун ундан ҳам кўп пул тўладим”


ТОШКЕНТ. “Тошкент вилояти Зангиота туманидан ёзмоқдаман. Қорасувдаги кассага давлат номери ва ҳайдовчилик гувоҳномаси учун тўлов қилмоқчи бўлган одамларнинг аҳволини кўринг.

Бир миллион сўмга эски “Ваз 21011” машинасини сотиб олдигу сарсонгарчилик бошланди. Нотариусга бордик, “ГАИдан муҳр бостириб келинг”, деди. Зангиотадан Қорасувга, ГАИга бордим. Ишламас экан, яна 50 км юриб ортга қайтдим. Душанба куни борсам, ГАИ тушгача ишлар экан. Амаллаб ишни битказдим. Нотариус эса 1 млн сўмлик машина учун 900 минг сўмга яқин пул тўлаттирди. ГАИ харажатлари билан бир миллиондан ошди. Хуллас, сарсонгарчиликлардан кейин керакли тўловларни қилиб, ГАИга келсак, сешанба куни компьютер базаси ишламаяпти, деб баҳона қилишди. Эртаси номер олиш учун эрталаб соат 7.30 да келиб, 12 соат деганда ишим битди. Ана сизга халққа хизмат!”

(Бу хабар Озодликка 12 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG