Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 03:27

CУРХОНДАРЁ – “Ҳунарманд” уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси раҳбариятининг ҳақорат ва зуғумларидан безор бўлдик”


СУРХОНДАРЁ. “Мен Сурхондарё вилояти туманларидан бирида “Ҳунарманд” уюшмасида ишлайман. 2018 йил бошидан “Ҳунарманд” уюшмаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда фаолият юритиши белгиланди. Аммо бу ишимизга фақат халал бермоқда, холос. Бугунги кунда “Ҳунарманд” уюшмасини унинг раиси эмас, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти бошқараётгандек таассурот қолмоқда.

“Ҳунарманд” уюшмасининг вазифаси ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, кўргазмалар ташкил этишдан иборат. Биз ушбу вазифаларни бажариб, аъзолар сонини оширишга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Аммо амалга ошираётган ишларимиз инобатга олинмайди, биздан фақат пул тушириш талаб қилинади. Ҳар ойда бир неча ўн миллион сўм пул туширамиз. Аммо буни кам деб ҳисоблашади. Ҳолбуки, ўша бир неча ўн миллион сўмни туширгунча она сутимиз оғзимиздан келади. Маҳаллама-маҳалла юриб уюшмага аъзо топамиз. Бу борада туман ҳокимлиги ҳам, вилоят бошқармаси ҳам ёрдам бермайди. Бу ҳам етмагандек, ҳа деса Термизга йиғилишга қатнаймиз. Уюшма раҳбарияти ҳафтасига икки марта йиғилиш ўтказса, Савдо-саноат палатаси ҳар куни мажлис қилади. Энг ёмони, уюшма ва палата раҳбарияти дўқ-пўписа, ҳақоратлар билан ўтказади йиғилишларни! Фақат дардлари пул, тушумни оширишдан бошқа гап йўқ! Ҳатто Фарғона, Андижон, Бухоро, Самарқанд каби ҳунармандлар макони бўлган ҳудудлар ҳам палата талаб қилаётган тушумни йиға олмаяпти.

Барча вилоятлардаги ҳамкасбларимиз ҳам зуғум ва ҳақоратлардан безор бўлган. Аввало, ишлаш учун шарт-шароит яратишсин, бино қилиб беришсин, ҳунармандларга бозордан раста ажратишсин. Йўқ, шароит яратиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

Қурбон ҳайити муносабати билан юртдошларимиз 5 кун дам олди, биз эса атиги бир кун дам олдик. Эндиликда эса шанба ва якшанба кунлари пахтага жалб этилганмиз.

Мутасадди идоралардан “Ҳунарманд” уюшмаси минтақавий бўлимларига ўтказилаётган зуғумларни бартараф этиб, уларнинг эмин-эркин фаолият юритишида ёрдам беришларини сўраймиз”.

(Озодлик мухбири бу иддаоларни ўрганиш давомида хабар муаллифи билан боғланди. ST (SizdanTelegram) даракчиси ўз гапларини асослаш учун ўз мурожаатига бир нечта фото ва ходимларнинг ёпиқ “Телеграм” каналидан олинган скриншотларни илова қилган. Озодлик мухбири бу вазият юзасидан Савдо-саноат палатасининг расмий сайтида берилган умумий телефон рақами ва Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот котиби Хотамова Нилуфарга телефон қилди. Уюшма матбуот котиби Хотамова Нилуфар телефон гўшагини кўтармади. Озодлик мухбири шу масала юзасидан Хотамова Нилуфарнинг изоҳини олиш учун унга айни мурожаатни э-мейл орқали йўллади. Жавоб келгач, у ҳам айни хабарга қўшимча қилинади. Озодлик мухбири Озодликка бу хабарни йўллаган даракчининг исм-шарифи ва иш жойи маълум, бироқ таҳририят манбанинг шахсини очиқламасликка қарор қилди.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG