Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:36

НАВОИЙ – “Ички ишлар ходимлари мени туҳмат билан 15 суткага қамашди, аёлимни эса машинада туртиб кетишди” (ВИДЕО)


ХАТИРЧИ. “Мен – Анвар Алимжонов, Навоий вилояти Хатирчи тумани Лангар МФЙ Юксалиш кўчаси 18-уй 2-хонадондан ёзмоқдаман. “Обод маҳалла” дастури доирасида “дом”имизга пластик ромлар ўрнатиш кўзда тутилган экан. “Дом”да саноқли оила яшайди, қолган квартиралар бўш.

Ҳоким ўринбосари топшириғи билан яшаб турган оилалар қолиб, бўш хонадонларга ром ўрнатилди. Яъни бу билан одамларнинг устидан кулмоқчи бўлишди. Кейин “дом”нинг фасадига бўёқ сепмоқчи бўлишди. Тажрибали усталар эса аввал цемент билан суваб, кейин бўяшни тавсия қилишди. Бўёқдан кейин цемент ҳам ушламас экан. Шу боис фасадга бўёқ септирмадик, аввал цемент билан сувашларини сўрадик. Аммо ҳокимият вакиллари ва ИИБ ходимлари мени туҳмат билан қамади. Жорий йил 27 июнь куни ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари худди ашаддий жиноятчини ушлагандек, мени ваҳима билан олиб кетишди. Ҳолбуки, мен бор-йўғи таъмир ишлари мукаммал бўлишини талаб қилган эдим, холос. Адвокат талаб қилдим, аммо талабим инобатга олинмади. Суд 15 суткага қамаш ҳақида қарор чиқарди. Аризамни суд котиби қабул қилмади.

Бунинг устига, участка нозири турмуш ўртоғим Шарбат Абсатторовани машинасида туртиб кетди. Турмуш ўртоғимни раҳбарлар талаби билан шифохоналар ҳам қабул қилмади.

Мени ва аёлимни қўрқитиб, даъвойимиз йўқ деган мазмунда тилхат ёздиришга уринишди.

Бизга нисбатан ноҳақлик қилганларга чора кўрилиши ва фуқаролик ҳуқуқларимиз ҳимоя қилишини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 28 июль куни келган.)​

НАВОИЙ – “Ички ишлар ходимлари мени туҳмат билан 15 суткага қамашди, аёлимни эса машинада туртиб кетишди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:00 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG