Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Эй тадбиркор, инсоф қил!" (Қўқондан келган хат)

​"Мана икки-уч йилдирки Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи бечора аҳолининг тинчи бузилган. Битмайдиган коммунал хизматлардаги оқсоқликлар, ҳали унга, ҳали бунга йиғимлар, турли баҳоналар билан ўтказиладиган текшир-текширлар уларни жон-жонидан бездирди. Тўғриси, кундузи уйда ўтирсангиз ҳали униси, ҳали буниси таққиллатиб безор қилади. Газдан келдик, светдан келдик, ширкатга тўланг, пожарний, маҳалла комитетдан... Яшайликми- йўқми, деворасан беихтиёр. Аммо бугун шикоят хатимнинг мавзуси булар эмас.
Ҳаммаси аввалига чинор кесишу, гараж буздиришдан бошланди. Кесилган чинорларнинг пули Тошкентдаги қайси корчалоннинг чўнтагига тушди - билмайман.

Гаражлар бузилиб аҳолининг бир неча миллионлик моддий бойлиги бўлган автомобиллар Худога тавваккал бўлиб кўчада қолди. Гаражлар ўрнига умумий стоянкалар барпо қилиниши деярли қоғозда қолди. Натижада ҳар бир кўпқаватли уйларда яшовчи фарзандларимиз учун ва катта ёшлиларни сайр қилишлари учун ажратилган майдонлар автомобил эгаларининг парковкаларига айланди. Ахир шунча пуллик автомашина кўз олдингизда бўлгани ҳарқалай бехавотир-да. Дарахтлар ва гаражлардан бўшаган майдонлар эса ўйин ва сайр майдончаси вазифасини ўтай бошлади. Аммо, токи бирор ишбилармон инсофсиз тадбиркорнинг эътиборига тушгунга қадар!

Тадбиркор бойвучча вой-буй шунча майдон бўш ётадими, бекорларни бештасини ёбсанлар, бу ерга бир нарсалар қуриб фойланса бўлади дея бизнес режа тузадида, тўғри архетектура ёки хокимиятга чопади. Унинг учун кўп қаватли уй аҳолисининг заррача қадри-қиймати йўқ. Қўй, ўзи шундоқ ҳам тор уйда қисилиб ўтиради, шу кенгликда сал нафас олсин, фарзандлари ўйнасин деган фикр ақлининг бир учига ҳам келмайди. Замон кимники, амалдорга пул тиқиштирадиган, пора берадиган тадбиркорники. Шаҳар архетектураси ва хокимлик вакиллари, Хоким бува бошчилигида бундай ўткир кўз соҳиби тадбиркордан ставкаларини олишгач тегишли рухсатни бериб унга кенг йўл берадилар.

Бугун Қўқон шаҳридаги исталган кўп қаватли бинолар ёни, ўртаси, атрофида бирор кенглик йўқки мана шундай пасткаш тадбиркор томонидан ишғол қилинмаган бўлса. Бу ерларга, кўнгил очар барлар, озиқ овқат бинолари, ошхона-кафелар, салонлар, қўйинки нима қурса-қуриб, нима очса-очиб ётибди. Муҳими керакли жойга ставка берилган бўлса бас.

Ҳақли савол туғилади, кўп қаватли уй эгаларинг ўз яшаш майдонлари устида ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқлари йўқми? Уларнинг фикрини хеч ким олмайдими? Улар дала-ҳовли ололмаганлари учун ҳар қандай ҳўрликка мубталомилар.

Ҳалқ билан мулоқот йилида бундай қурилишлар учун уй фаолларининг фикри олинса, уларнинг азр-шикоятлари ўрганилса ва агар қуриладиган иншоат шу уй аҳолисининг ҳам манфаатларига жавоб берсагина рухсат берилса айни муддао бўлмасмиди?

Асосий муддаога ўтсам.Қўқон шаҳар Абу Таййиб Ҳуқандий мавзеси 133 ва 139 уйлар оралиғида шу кунларда юқорида айтилган манзарага гувоҳ бўлишингиз мумкин. Аҳоли вакилларинг норозиликларига қарамай, шу икки уй ўртасига чуқур қазилиб иморат фундаменти тиклаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Мазкур иншоот тасвири туширилган фото лавҳани хатимга илова қиламан. Ким қуряпти, нима қуряпти, ким рухсат берди, аҳолини огоҳлантириш хуллас уй эгаларига хеч нарса айтилмаган.

Шахсий мурожаатларни ўзини қурилиш эгаси таништирган тадбиркор эса беписандлик билан эшитмаган ҳам. Қурилиш майдонида оддий талаблар ҳам эътиборга олинмаган. Хеч қандай хавфсизлик чоралари кўрилмаган, огоҳлантириш белгиси тугул иншоат атрофи ўралмаган. Кабеллар, чиқиндилар ҳар тарафда. Тасвирлардан ўзингиз ҳам амин бўласиз. Бирор гудак ўша чуқурга тушиб ўлса кейин унга эътибор қаратиладими? Аввало, пора олмай ҳар нарса бўлгур хокиммисан, архитектормисан, қайси аҳмоқ бўлсанг ҳам назоратинга олмайсанми? Қурилиш қай тарзда кетяпти келиб кўр. Ёнғин содир бўлса ўт ўчириш учун "пожарний вход" йўқ. Узунқулоқ гапларга кўра пишириқ цехи бзлармиш, ёнғин чиқса ланати цехи тугул икки кўп қаватли уй ҳам балога қоладику?

Уй эгалари хукумат порталига ёзишди чора кўрилмади, ҳалқ қабулхонасига мурожат бесамар кетди. Хокимлик ва архетектура эса порани олиб ўзини четга олган. Додимизни кимга айтамиз. Ҳалқ билан иши йўқ бундай аҳмоқ хокиму амалдорлар даври қачон тугайди?
Тадбиркорларга ҳам арзимиз шуки, кенгликни ўз ҳамшаҳарларингизга кўп кўрманг. Бизнесингизни Қўқон эркин иқтисодий зонасида ёки аҳоли турар жойлардан узоқроқ жойларда амалга оширинглар. Инсоф қилинг тадбиркорлар.

Эй сайт ходимлари, сизлар эса додимизни керакли жойларга етказинг. Умидимиз сизлардан".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG