Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Вилоятларда камчиликлар фақатгина Мирзиёев келса тўғирланадими?

"Сизларга Марғилондан ёзмоқдаман. Мен сизларга Марғилон шаҳридаги айрим камчиликларни айтиб ўтмоқчиман.

Шаҳримиздаги асосий камчилик транспортлар билан боғлиқ. Шаҳарда ҳар 10 та автоуловдан 3 таси "Дамас" ҳайдовчиларидир. Яъни, киракашлар. Кўчаларда бемалол ҳаракат қилиш қийинлашиб кетаяпти.

"Дамас" киракашларининг дастидан кўчалар тирбанд бўлмоқда. Тўғри, "Дамас"лар бизларнинг йўлимизни яқин қилади, аммо шуларнинг ўрнига шаҳардаги асосий йўналишлар бўлмиш 1-2-3-5-7-10-13 га автобус қатновини қўйишни таклиф қиламан. Кўчаларимиз анча тартибга солиниб қолар эди.

Автобуслар қачонлардир бўлган бизнинг шаҳарда, лекин одамлар чиқмай қўйган. Сабаби, бекатда тўхташнинг ўрнига, ҳар 100 метрда, йўловчи тўхтаса, таксига ўхшаб тўхтаверса, ким чиқади бундай автобусларга? Йўловчи манзилига етгунча, икки ҳисса вақтини йўқотади. Ҳатто, Марғилонда бекатлар яхши шакилланмаган.

Яна бир масалага президентимизнинг эътиборларини қаратмоқчиман.

Марғилон шаҳрида улгуржи озиқ-овқат бозори бор. Халқ тилида "ТРЗ бозори" дейилади. Шу бозорга киришда жуда ҳам кўп автомобил тўқнашувлари содир бўлмоқда. Одам уриб юбориш ҳолатлари ҳам кўп кузатилмоқда.

Ҳар ҳафтада 3-4 маротаба тўқнашув содир бўлади. Ҳатто, бу ерда светофор ҳам йўқ. Йўлнинг қарама-қарши томонидан келган автоуловлар қоидани бузиб, бозорга киради. Шу туфайли тирбанд бўлиб кетаяпти бозорнинг олди. Бу қоидабузарликларга ЙҲХХ ҳодимлари ҳам беписанд қарашади.

Ушбу муаммо бўйича порталга ҳам мурожаат қилинди. Мурожаатимиздан сўнг ЙҲХХ ҳодимлари келиб, "Бўлди, муаммони ҳал қиламиз, ёки светофор қўйилади, ёки йўлнинг ўртасига бетон қўйилади" дейишди. Ҳохир шу ЙҲХХ ҳодимлари ҳам йўқ, натижа ҳам йўқ".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG