Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 12:27

САМАРҚАНД – "Институтимизда хорижга талаба юборишда таниш-билишчилик қилинмоқда"


САМАРҚАНД. "Мен – Самарқанд давлат чет тиллари институти талабасиман, Корейс тили факультетида ўқийман. Бир неча йилдан буён Корея таълим грантини олишга ҳаракат қилиб келаман. Аммо институтимиз халқаро алоқалар бўлими хорижда ўқиш учун талаба танлашда таниш-билишчилик қилмоқда.

Яна бир муаммо. Ўзимизда грант асосида ўқийдиган талаба чет элда бир неча йил ўқиб қайтгач, таҳсилни грантда эмас, контрактда давом эттиради. Ҳақли савол туғилади: нега давлат томонидан ўқишга юборилган талаба қайтиб келгач, грантдан маҳрум бўлиб, шартнома асосида ўқиши керак? Очиғи, шу сабаб қўли калтароқ, аммо иқтидорли талабалар чет элда ўқишдан ўзини олиб қочади.

Хорижга юборишда номзодларни адолат асосида танлашлари ва грантда ўқийдиган талабани контрактга ўтказиш амалиётдан воз кечишларини сўраймиз".​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG