Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 21:50

Навоий давлат педагогика институти ST даракчисининг мурожаатига жавоб қайтарди (ВИДЕО)


Навоий давлат педагогика институти томонидан жавоб
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:31 0:00
Бевосита линк

18 декабрь куни Навоий давлат педагогика институти маъмуриятидан ST даракчисининг “Навоий давлат педагогика институти аҳволига маймунлар ҳам йиғлайди”​ сарлавҳаси остидаги хабарига жавоб келди.

Қуйида институт маъмурияти жавобини таҳрирсиз, имло ва стилистикасини сақлаган ҳолда эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз:

"Ижтимоий тармоқда “Озодлик радиоси” томонидан 2018 йилнинг 10 декабрь куни “Навоий давлат педагогика институти аҳволига маймунлар ҳам йиғлайди” номи остида жойлаштирилган видеолавҳага
Навоий давлат педагогика институти томонидан

РАДДИЯ

Ижтимоий тармоқда “Озодлик радиоси” томонидан 2018 йилнинг 10 декабрь куни “Навоий давлат педагогика институти аҳволига маймунлар ҳам йиғлайди” номи остида жойлаштирилган ушбу видеолавҳа институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларига нисбатан туҳмат. Чунки,
Биринчидан, Навоий давлат педагогика институти маймунлар йиғлайдиган ахволда эмас.

Ушбу институт кейинги икки йилда Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда барча олий таълим муассасалари қаторида фаол иштирок этиб, фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қатор ижобий ютуқларга эришиб келмоқда. Мисол учун, 2016 йилда институт профессор-ўқитувчилари томонидан бор-йўғи 1 та диссертация ҳимоя қилинган бўлса, 2018 йилда 7 та диссертация муваффақиятли ёқланди.

2017-2018 йилларда жами 13 нафар иқтидорли талабалар, шундан 12 нафари Ўзбекистон Республикаси номдор (Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек номидаги) стипендияларига сазовор бўлишди, 1 нафар иқтидорли талабамиз эса энг нуфузли - Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендианти соҳибаси бўлиш бахтига эришди.
Республика Фан олимпиадаларида 2017-2018 йилларда талабаларимиз қобилиятларини намоён этиб, 12 та фандан тенгсиз эканлигини исботлашди.

Республика даражасида 20 дан орқтиқ маънавий-маърифий кўрик танловларда (“Ягонасан, муқаддас Ватан!”, “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Тафаккур синовлари” ва бошқалар) талабаларимиз жамоалари ёрқин истеъдодларини номоён этиб, фаҳрли ўринлар соҳиби бўлишди, 37 нафар спортчи талабаларимиз эса Республика ва халқаро спорт мусобоқаларида маҳорат билан иштирок этиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди. Бундай мисолларни давом эттириш мумкин.

Иккинчидан, “Озодлик радиоси”нинг ушбу туҳматдан иборат фотошопида иккита аудитория ва муддатини ўтаб бўлган, бугунги кунда фойдаланилмаётган ёрдамчи бино ҳолатини ижтимоий тармоқга жойлаштириб кўрсатишдан мақсад - жамоатчилик фикрида бутун институт ҳақида нотўғри, ёлғон тасаввурни шакллантириш.

Ушбу 49 секунддан иборат фототуҳматнинг сўнгида Озодлик радиосининг “видеони улашинг” деган ёзуви ҳам уйдирмачининг ғаразли мақсадини билдириб турибди. Ваҳоланки, Олий таълим муассасаси катта даргоҳ. У иккитагина аудиториядан иборат эмас. Институтимизда мавжуд 214 та ўқув аудиторияларнинг аксарияти ҳозирги кунда намунавий ҳолатга келтирилган.

Институтимизнинг моддий-техника базасида кўп йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар ҳам йўқ эмас. Лекин уларнинг аниқ ечимини давлатимиз раҳбари ўз қарор ва фармонларида ҳал қилиб берган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарорига кўра ишлаб чиқилган давлат дастури асосида институтнинг моддий-техник базаси режали босқичма-босқич мустаҳкамланиб, зарур замонавий жиҳозлар, лабораториялар ҳамда мебеллар билан таъминланмоқда".

Навоий давлат педагогика институти томонидан жавоб
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:31 0:00
Бевосита линк

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG