Линклар

"Cекундига 1 мегабит учун тўлаяпман, лекин тезлик 10 баробар секин"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Cекундига 1 мегабит учун тўлаяпман, лекин тезлик 10 баробар секин"

"Мен Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов қишлоғиданман. Бизларда деярли ҳамма "Ucell"дан фойдаланади. Бироқ, "Ucell"нинг 3G интернети умуман ишламайди.

Шунинг учун яқинда "Uztelecom"га уландим ва Wi-fi модем сотиб олдим. "Uzonline Active-1 (1 Мb/s)" тарифига уландим. Ойига 35 минг сўмга 5.5 ГБ беради. Оператор "тезлиги яхши, секундига 1 мегабит", деди оператор.

Бироқ, мана 3 ойдан бери секундига 140 килобит тезликда ишлаб келмоқда. Мен операторга телефон қилиб, шу нарсани айтдим. У 2 кунда ҳал қилишини айтди ва менинг телефон рақамимни ёзиб олди. Лекин минг афсус, 6 кундан бери ҳеч нарса ўзгармади… Халқни бунақа алдашнинг нима кераги бор?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG