Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:41

ТОШКЕНТ – “Жаноб Эрматов, ҳаваскорлар чемпионатини ўтказишга рухсат беринг!”


ТОШКЕНТ. “Президент томонидан оммавий спортни ривожлантириш бўйича бир қанча қарорлар имзоланди. Аммо айрим мутасаддилар қарорларни писанд қилмаяпти. Тошкентдаги “Миллий” стадион қошидаги майдонларидан бирида ҳар якшанба футбол бўйича ҳаваскорлар чемпионати ўтказиб келинаётган, унда 400 дан ошиқ иштирокчи қатнашаётган эди.

Аммо икки ҳафта аввал мусобақани тўхтатиб қўйишди. Майдонга киритишмаяпти. Мусобақа ташкилотчилари Тошкент шаҳар футбол ассоциациясига ҳомийлик асосида пул ўтказиб беришга ҳам тайёр. Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти, шахсан Равшан Эрматов рухсат бермагунича, мусобақа бўлмайди дейишяпти.

Стадионлар кўргазма учун учун қурилган музей эмас-ку! Ё Ўзбекистонда ҳаваскорлар футболи ҳеч кимга керак эмасми?! Жаноб Эрматов, масала сизга боғлиқ бўлса, ҳаваскорлар чемпионатини ўтказишга рухсат беринг!”

(Бу хабар Озодликка 11 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG