Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Йўлланма олганимга қарамай¸ раҳбарлар ҳамон ишлашга қўймаяпти"

"Тошкент вилояти Бекобод шаҳриданман. Мен виртуал қабулхонага бир неча маротаба тиббиёт соҳасида иш сўраб мурожаат этган эдим. Ниҳоят, вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлигидан жавоб хати келди.

Унга кўра, мен ўз хисобимдан Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларининг малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида ўқиб келишим кераклигини ва шунинг асосида мени ишга олишлари тўғрисида маълум қилишди.

Оиламда дадамлардан бошқа ҳеч ким ишламайди. Шундай бўлсада, мен барибир ўқидим. Сўнг, Бекобод марказий шаҳар шифохонасига ва Бандликни таъминлаш марказига мурожаат қилдим. Бандликни таъминлаш марказида шаҳар шифохонасига квота бўйича йўлланма беришди. Бу йўлланма билан Бекобод марказий шаҳар шифохонасига мурожаат этдим, лекин улар ишларини пайсалга олиб, иш йўқлигини таъкидлашди.

Қайта ва қайта ташрифимдан сўнг менга ҳужжат йиғишимни ва тиббий кўрикдан ўтишимни айтишди. Ҳаммасини тайёрлаб келганимдан сўнг олдинига умумий терапия бўлимига, кейин "у жой банд экан", деб ЭКГ га, кейин "у жой ҳам банд", деб тиббий статистика бўлимига 0,25 ставкасига 125 минг сўм миқдоридаги ойлик маоши билан ишга қўйишди.

15 кундан буён мен ишламаяпман. "Ҳали буйруқ чиқмаган", деб баҳона топишди шифохона раҳбарлари.Нима қилишни билмаяпман…"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG