Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2018, Тошкент вақти: 19:45

ЖИЗЗАХ – "Омбор раҳбарининг ноқонуний талабига бўйсунмаган ишчилар бўшатилди"


ДЎСТЛИК. "Жиззах вилояти Дўстлик тумани агрохимия омборининг ишдан бўшатилган ходимлари номидан мурожаат қиляпман. Омборнинг 13 нафар ишчиси ноқонуний равишда ишдан бўшатилди. Раҳбарият душанба куни ишга келган ходимларга "Кеча сабабсиз ишга чиқмадиларинг", дея ишдан бўшатган.

Аслида, уларнинг ғазабга учрагани сабаби бошқа. Омбор раҳбарлари агрофос дорисига тупроққа ўхшаш нарсани аралаштиришни буюрган. Ишчилар эса бу нотўғри эканини айтиб, "Бизни жиноят қилишга мажбурламанг", дея эътироз билдирган. Шу сабаб 13 ишчи бўшатилди. Раҳбарларни ҳуқуқбузарликдан қайтарган, жиноий йўлга юрмаган ҳалол ишчилар кўчага ҳайдалиши тўғри эмас. Улар ишига қайта тикланиши лозим".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG