Линклар

Шошилинч хабар
16 феврал 2019, Тошкент вақти: 08:18

ҚАШҚАДАРЁ – “Шўртаннефтгаз” МЧЖ “иш билан таъминладик” деб, мени ҳам, президентни ҳам алдади”


ҒУЗОР. “Мен – Бахтиёр Иботов, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Тошгузар МФЙ Аригошан қишлоғидан мактуб йўлламоқдаман. Мен, турмуш ўртоғим, бир ёшли қизим, опам – тўрт жон ночор ҳолда яшаймиз. Ишсизмиз. Раҳматли онам 2015 йилда фарзандларидан бирини иш билан таъминлашни сўраб биринчи презедентимизга мурожаат йўллаган эди. Ўшанда уйимизга “Шўртаннефтгаз” МЧЖ ходимлари келиб аҳволни ўрганиб, раҳматли онамга “ўғлингиз ҳозирча мавсумий ишчи бўлиб туради, кейинчалик доимий иш билан таъминлаймиз”, деб ваъда беришди. 2015 йили корхонанинг чорвачилик тармоғида мавсумий молбоқар бўлиб ишлай бошладим. Аммо доимий иш беришмади, раҳматли онам ҳам мени доимий ишга ўтказа олмаганидан афсусланиб бу оламдан ўтиб кетдилар. Мен янги очилган президент виртуал қабулхонасига доимий иш масаласида ёрдам сураб мурожаат қилдим. Мурожаатимга жавобан “Шўртаннефтгаз” МЧЖ ходимлари 2017 йил январда менга иш берилишини айтишди. Улар тавсия этган Қарши темирйўл поликлиникасидан тиббий кўрикдан ўтдим. Ўша пайтда корхона ходимлари мендан “мурожаат қаноатлантирилди” деган мазмунда хат ёздириб олишди. Мен улар берган жавоб хатига ишониб, иш билан таъминлашади, деб ўйлаган эдим-да. Аммо доимий иш беришмади. 2018 йил августда эса иш ўринларини қисқартириш баҳонаси билан мавсумий ишдан ҳам маҳрум қилишди. “Қорни оч билан қорни тўқнинг нима иши бор” дегани шу бўлса керак-да.

Хуллас, “Шўртаннефтгаз” МЧЖ нафақат мени, балки виртуал қабулхона масъулларини, давлатимиз раҳбарини ҳам алдади. Бу, ахир, президентга нисбатан ҳурматсизлик эмасми?! Бу масалада виртуал қабулхонага кўп бора ёздим, аммо барча мурожаатларим яна “Шўртаннефтгаз” МЧЖнинг ўзига қайтарилмоқда. Матбуотда, теледастурларда халқ қабулхоналарини доим мақтаб кўрсатишади, аммо мен амалда бунинг аксини кўряпман.

Дардимни тинглайдиган ва ёрдам берадиган раҳбарлар топилар, деган илинжда ушбу мактубни йўлладим...”

(Бу хабар Озодликка 5 февраль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG