ҚОРОВУЛБОЗОР. “Мен – Руслан Шокиров, Бухоро вилоят, Қоровулбозор шаҳрида яшайман. Укам ногирон, онам рўзғор ташвишларини зиммасига олишга мажбур бўлган. Мен агро мажмуада вақтинча ишлаётган эдим. Август тугамоқда, аммо июнь маошини ҳали беришмади.
Айни пайтда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маъмурияти онамни ишдан кетказишга уринмоқда. Онам бу ерда 34 йил ишлаб, саломатлигини йўқотди. Энди эса уни ишдан бўшатишмоқчи. Энг навқирон даврини Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига бағишлаган онамга адолатли муносабатда бўлишларини талаб қиламиз”.
(Бу хабар Озодликка 18 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|