Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:55

САМАРҚАНД – “Ошпаз аёл: санаторий раҳбари адлия идораси талабига бўйсунмаяпти”


КАТТАҚЎРҒОН. “Мен – Меҳринисо Мирзаева, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан ёзмоқдаман. 2019 йил 11 январдан буён “Марварид” санаторийсида ошпаз вазифасида ишлардим. Жорий йил 19 июль куни санаторий раҳбарияти “аризангни ёзиб ишдан кет”, деди. Мен ўз вазифамни талаб даражасида бажариб келаётганим, фаолиятимдан бирор мижоз норози бўлмаганини айтдим. Барибир ишлагани қўймади. Кейин адлия идорасига ариза билан мурожаат қилдим. Адлия текширув ўтказиб, мени ноқонуний ишдан бўшатгани ҳақида тақдимнома киритди. Лекин санаторий раҳбарияти адлия талабига ҳам бўйсунмади, “Қўлингдан келганини қил!” деди. Мана, президентимиз яқиндагина аёлларга тазйиқларнинг олдини олиш ҳақида ҳужжатга имзо чекди. Мутасадди идоралар менга нисбатан қилинаётган ноҳақликка муносабат билдиради деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG