Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 15:14

САМАРҚАНД – “Суд жабрланувчи деб топган бўлса-да, мени ноҳақ ишдан бўшатишди”


БУЛУНҒУР. “Мен – Ҳусния Каримова, Самарқанд вилояти Булунғур туманидан ёзмоқдаман. 21 йиллик стажга эга ўқитувчиман. Калтакланаётган ўқувчини ажратиб олишда калтакланиб, соғлиғимни йўқотдим. Бу ишни судга олиб чиққаним учун маҳалла маслаҳатчиси ва участка инспектори жаримага тортилди. Сўнг мен руҳий босимлар остида қолдим. Ахийри, жорий йил 16 октябрь куни ноқонуний равиш ишдан бўшатишди.

Суд мени жабрланувчи деб топган бўлса-да, ўзимни худди жиноятчидек ҳис қилдим. Шаъним топталди. Йиллар давомида кунига 10 соатдан ишладим. Меҳнат таътилларида ҳам машғулот ва йиғилишларга қатнадим, кези келганда ярим тунгача ишладим. Мактабимиз туман рейтингида 1-ўринга чиқди. Ўша пайтлар ҳеч ким бир оғиз раҳмат айтмади. Энди эса бирор марта огоҳлантирилмай ишдан олишди. Шу пайтгача тайинли йиғилиш қилмаган касаба уюшмаси мажлис қилиб, менинг масаламни кўрибди. Лекин менга ҳатто хабар ҳам қилишмади. Ишдан бўшатилишим билан эса мактабда жой талашиш бошланди. Раҳбарлар ўрнимга таниш-билишини қўйишга уринмоқда.

Менга нисбатан ноҳақлик қилинди. Мутасаддилардан ҳақиқат қарор топишида амалий ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 17 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG