Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 04:20

ШАҲРИХОН – "Жияним ҳарбий хизматдан кейин тайинли иш тополмай Россияга отланди"


ШАҲРИХОН. "Жияним бир йиллик ҳарбий хизматни ўтаб келгач, иш қидириб ички ишларга, ёнғин хавфсизлигига ҳаракат қилиб кўрди. Лекин натижа бўлмади. Мен ўзим шаҳар ҳокимлигига жиянимга иш сўраб бордим. "Қанча ойлик қаноатлантиради?" деб сўрашди. "Ҳеч бўлмаса 800 минг сўм" десам¸ "Бунақа ойлик олий маълумотлик мутахассисга ҳам йўқ, 450 минг маошлик иш бор", дейишди. Газ пули йиғиш талаб этилар экан. Ишхона уйидан 15 км узоқда, йўлкира, тушлик ҳисобланса, маош кундалик харажатларни ҳам қопламас экан. Жияним ноилож қарз-ҳавола қилиб Россияга чипта олди. 28 февралда жўнаб кетади. Жуда ачиндим, эсиз ҳарбий билим! Энг ёмони, четга чиқиб келганидан кейин ички ишларга олинмасмиш. Жияним ҳарбий ёки ички ишлар тизимида ишлашни орзу қиларди. Лекин қанча ҳаракат қилса ҳам, бу тизимлардан иш тополмади. Билишимча, бу жойларга ё зар, ё зўрингиз бўлмаса, қабул қилишмас экан.

Хуллас, бечора аскаргина жияним Россияга отланди. Ота-онаси маслаҳатисиз ёзаётганим учун маълумотларни аниқ келтирмадим. Зора, бирор инсофли амалдор чиқиб, тайёр ҳарбий билимли йигитга мос иш топиб берсаю уни Россияда сарсон бўлиб юришдан қутқарса..."

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG