Линклар

"Касалхона деворларининг олдида хушсиз ётган одамга докторлар парво қилмади" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Касалхона деворларининг олдида хушсиз ётган одамга докторлар парво қилмади"

"Бу алкаш эмас! Иссиқда хушидан кетиб қолган одамдир, холос. Бу воқеанинг гувоҳи бўлдим. Тошкентда юзага келган ҳолатдир. 4-шаҳар касалхона деворларининг олдида ўтиб кетаётганимда бу одам ерда хушсиз ётганини кўриб, ёнига бордим. Унинг исмини сўрадим.

Мен бу одамни кўриб, ўзим шу касалхонага кирдим. "Ёрдам беринглар, хушсиз ётибди" дедим. Ҳеч ким парво қилмади. Қабулхонадагилар "керак бўлса тез ёрдам чақиринг", деб айтди. Сўнг, мен чиқиб, дарҳол тез ёрдам хизматига телефон қилдим.

Аслида пиёда 1 минутда босиб ўтиш мумкин бўлган йўлдир бу. Тез ёрдам эса 30 минутдан кейин келди".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG