БУЛОҚБОШИ. “Мен – Нурилло Миркомилов, Андижон вилояти Булоқбоши туманидан ёзмоқдаман. Яқинда Озодликда ёш ихтирочи ҳақида эшиттириш берилди. Мен ҳам ўша эшиттиришда кўтарилган муаммога дуч келдим.
Авиация техникумини битирганман. Соҳа бўйича бирор янгилик қилиш учун изланмоқдаман. Хусусан, енгил модификациядаги вертолёт чизмасини яратдим. Аммо 2-3 йилдан буён чизма-лойиҳамни идорама-идора олиб бориб чарчадим. Аввал туман ҳокимлигига учрадим. Улардан садо чиқмагач, вилоят ҳокимлигига, сўнг Тошкентга қатнадим. Инновация вазирлигигача олиб бордим. Бирор жойдан нажот чиқмади.
Яқинда Ўзбекистон Франциядан 34 та енгил вертолёт сотиб олаётгани ҳақида хабар чиқди. Ушбу харид катта пулга тушгани аниқ. Албатта, менинг ихтиром оламшумул демоқчи эмасман, аммо мен каби тадқиқотчиларни муносиб қўллаб-қувватлашса, ўзимиз ҳам шундай вертолётларни яратиб берар эдик. Мутасаддилар аввало юртимиздаги иқтидорли ихтирочиларни қўллаб-қувватласалар яхши бўлар эди...”
(Бу хабар Озодликка 1 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|
Шарҳларни кўринг (1)
Бошқа шарҳлар