Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:36

"Тракторим ИИБ жарима майдонида тургани учун 6 миллион сўм сўрашмоқда"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Тракторим ИИБ жарима майдонида тургани учун 6 миллион сўм сўрашмоқда"

"Қўнғирот шаҳар ИИБ жарима майдонида турган трактор учун мендан кунига 100 минг сўмдан талаб қилмоқда. Тракторим у ерда 60 кундан бери турибди. Ҳозир мендан 6 миллион сўмга яқин пул сўрамоқда. Тракторни ўзи 2,5 миллион сўмга олганман. Булар эса стоянка учун иккита тракторнинг нархини сўрамоқда. Пулини тўламасам, тракторни олиб қўяр экан. Қаерга мурожаат қилай?

Мисол учун, Наманган вилояти Чуст шаҳрида кунлик стоянка тўлови 5 минг сўм. Тўрақўрғон туманида ҳам 5 минг сўм. Наманган шаҳрининг ўзида эса ҳар бир соати учун 250 сўмдан тўланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот шаҳрида спиртли ичимлик ичиб бошқарганим учун трактор жарима майдонига тортилган. Менга нисбатан маъмурий баённома тузилган. Баённома суд ижросидан ўтган".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG