Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 06:16

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас

"Голланд жўжаларим мелисадан қўрқиб кетиб, стрессдан ўлиб қолди"

"Навоий вилоят, Қизилтепа туманида ДАН ходимлари хоҳлаган ишини қилиб, одамларни ишдан қолдириб, сарсон қилаётганини кўринг. Уларга ким чора кўради?

Қизилтепа туманида 22 ноябрь кечқурун кимдир, машинасида одам уриб, қочган экан. Шунинг учун ДАН ходимлари машиналарни текширмоқда. Ахир машинани хоҳлаган жойда тутиб, халқни саросимага тушириб текширишга ҳақлими? Яна “обед бўлди”, деб ҳаммаси кетиб қолган. Машина эгалари овора. Кимнингдир зарур иши бўлиши мумкин, кимдир касал ёки муҳим ишидан қолаётганини бизга қизиғи йўқ, дейишяпти ДАН ходимлари.

Бундан ташқари ярим кеча уйимга ДАН ходимлари рухсатсиз кириб, уйимдагиларни безовта қилишибди. Соат тунги 12 дан ўтиб, ўзимнинг уйимга ҳам келишган. Мен уйимда халқимизга фойдам тегсин деб, Голландиядан 3520 дона КОБ 500 деб номланган жўжаларни 14 400 Еврога сотиб олиб келтирганман. Ҳозир уларни боқаяпман. Бу жўжалар ҳали бизнинг шароитга мослашмасдан туриб, қўрқиб, стресс ҳолатига тушган ва шу кеча 200 донаси нобуд бўлди. Тадбиркорни қўллаб-қувватлаш шу бўлдими? Банкдан кредитим бор. Энди менга ким ёрдам беради? Харажатимни ким тўлаб беради?

Ахир муҳтарам Юртбошимиз тадбиркорларнинг ишига ҳалақат берган киши президентга карши чиққа ҳисобланади, дегандилар. ДАН ходимларига «ортиқча оворагарчилик учун керакли жойга чиқаман” деганимда, хоҳласанг президентга чиқ, менга нима, дейишди. Қани тартиб, қани ходимларнинг хизмат интизоми? Жўжаларнинг расмини ҳам ташлашим мумкин. ДАН ходимлари мени қўл изларимни олишга нима ҳаққи бор? Қўл изининг машинага нима даҳли бор? Мана шу рухсатномани тўлдиргач, ҳар бир машина эгаси машинани олиб чиқиши мумкин экан. Бу қанақаси? Голландиядан келтирган жўжаларим ДАН ходимлари дарвозани қаттиқ таққилатгани учун стрессга тушиб, ўлиб қолди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG