Линклар

Шошилинч хабар
23 август 2019, Тошкент вақти: 18:29

БУХОРО – “Мухбир: тазйиққа учрадим, шикоятимни бош прокурор ўз назоратига олсин”


ПЕШКЎ. “Мен – Амрулложон Самадов, Бухоро вилояти Пешкў тумани Афшона қишлоғидан ёзмоқдаман. 2014 йилдан “Пешкў овози” газетасида мухбир вазифасида ишлаб келаётгандим. Муҳаррирнинг чаласаводлиги ва таҳририят пуллари ўзлаштирилаётгани ҳақида президент виртуал қабулхонасига 2017 йил август ойида шикоят ёзгандим. Мурожаатимдаги фикрлар исботини топган бўлса-да, шикоят туфайли тазйиққа учрадим. Гарчи қонуний ҳақи бўлмаса-да, туман ҳокими оғзаки буйруқ билан мени ишдан бўшатди. Бош прокурорга мурожаатимдан сўнг яна ишлай бошладим. Аммо муҳаррир Х. Ш. ҳужжатларни сохталаштириш орқали кейинроқ барибир меҳнат шартномасини бекор килди. Прокуратура, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаатларим холисона ўрганилмади. Айниқса, суд қароридан норозиман. Судда мен ва холислар тушунтиришлари ўзгартирилди, тақдим этган ҳужжатларим инобатга олинмади. 2019 йил январь ойида бу ҳақда бош прокурорга ариза ёздим. Апрель бошида бош прокуратурадан мурожаатим ўрганилаётгани ҳақида хат келди. Бу орада вилоят ва туман прокуратурасидан чақиришиб, мен ва бошқа холислардан тушунтириш хати ёздириб олишди. 19 май куни бош прокуратуранинг 1007 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиб (71928 рақамли мурожаат), аризамга жавоб ололмаётганимни билдирдим. Орадан яна бир ой ўтди, бирор хабар йўқ. Бош прокуратура мурожаатларга шундай муносабатда бўлса, бошқалардан нима кутайлик?! Мурожаатим қонунийлик ва адолат нуқтаи назаридан ўрганилса, менинг ҳақлигим ойдинлашади. Мурожаатимни шахсан бош прокурор ўз назоратига олишини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 18 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG