Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 15:32

АНДИЖОН – "Кафедаги шовқин-сурондан туни билан ухлолмаяпмиз" (ВИДЕО)


​АНДИЖОН. "Мен – Лидия Баратова, Андижон шаҳридан ёзмоқдаман. Биз яшайдиган икки қаватли уйнинг биринчи қаватида "Аристократ" кафеси жойлашган. Бу ердаги шовқин-сурон, уруш-жанжал ва баланд овоздаги мусиқадан безор бўлганмиз. Андижон ва Тошкентдаги турли идораларга ёздик. Қонунчиликда аҳоли яшаш ҳудудида шовқин-суронга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса-да, талабларимизга қулоқ солишмаяпти. Барча идоралар аризамизни ҳокимликка қайтариб юборади.Ҳокимликда эса "Бу тадбиркорлик, Президент тадбиркорлик ҳақида нима деяётганини кўрмаяпсизми?" дейишади. Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга ҳам учрашдик. Аввал кафе ёпилади, деди, кейин эса, "ишлайверади, ҳа, ишлайверади!" деди.

Кафе дискотекага айланиб қолган. Мусиқанинг шовқинидан ойналар титраб кетади. Туни билан кўзимизга уйқу келмайди. Болаларимиз ҳам шовқиндан ухлай олмайди. Жонимдан ўтиб кетган пайтлар шаҳар ИИБга қўнғироқ қиламиз. Улар участка нозирига боғланинг, дейишади. Участка нозири эса қўнғироқларимизга жавоб бермайди. Бу кафеда қотиллик ҳам рўй берган. Ўшанда энди ёпилса керак дегандик, йўқ, яна ишлаб кетди. Нима қилишни ҳам билмай қолдик".

OzodTelegram рукни шикоят юзасидан Андижон расмийлари ва тилга олинган кафе маъмурларининг изоҳини ҳам ёритишга тайёр.

АНДИЖОН – “Кафедаги шовқин-сурондан туни билан ухлолмаяпмиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:29 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG