Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:03

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Йўл камералари ўрнатилди, аммо чизиқлар ўчиб кетган"

"Мана Наманган шаҳридаги аҳвол: Бизда яқинда йўл камералари ўрнатилди. Жарималар келмоқдаю, аммо йўлларнинг аҳволи чарчаган. Шароитлар йўқлиги сабаб айрим қоидаларга риоя қилиш оғир бўлиб қолди.

Светофордан вақтни кўрсатадиган секцияларни олиб ташлашди. Ҳаракатланаётганингизда светофор қизил бўлиб қолади, билмай қоласиз қачон ёнишини ва шу сабаб қоидани беихтиёр бузасиз. Ёки, мисол учун, айрим пайтларда ана шу секция йўқлиги сабаб сариқда ўтасиз. Аммо камералар сариқ рангга ўтганларга ҳам жарима ёзади. Менинг саволим, сонияларни кўрсатиб турган туппа-тузук светофор секциясини нега олиб ташлашди? Мақсад нима? Соққа қилишми?

Унинг устига, стоп-чизиқлар ва полосалар умуман кўринмайди, ўчиб кетган. Аммо камералар полосани босиб ўтсангиз, дарров жарима ёзади. Охунбобоев кўчаси 1 йилдан бери ёпиқ ётибди. Трубани алмаштириш учун ёпган эди, аммо ҳамон очмаган. Кўчаларда доим тиқин юзага келади. Асфальт сифати жуда паст. Қиш келса, бу йўлларда умуман юриб бўлмаса керак".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG