Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 07:08

"Ёшлар Иттифоқи" етакчиларига ижтимоий тармоқларга уланиш буюрилди


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ёшлар Иттифоқи" етакчиларига ижтимоий тармоқларга уланиш буюрилди

"Президентимизнинг биронта гаплари туманларга етиб келмаяпти. Барибир ҳамма пахтага чиқади. Айниқса "Ёшлар Иттифоқи". Чунки булар ўзи пахта отрядларини тузиш керак экан. 500 та одам олиб чиқиши керак экан.

"Ёшлар Иттифоқи"нинг обрўси Камолотникидан ҳам пастга тушиб кетди. Президентимиз 30 июн куни бўлган тантанали маросимда айтган гаплари ҳали ҳеч кимга етиб келмади. Айниқса, ҳокимлик ходимлари "Ёшлар Иттифоқи" ходимларининг шахсиятига тегиб, камситади ёки ўзларига берилган топшириқларни "Ёшлар Иттифоқи" ходимларига беришади.

Мутлоқ кўзбўямачиликлар бўлмоқда. Туман мактабларидаги "Ёшлар Иттифоқи" етакчилари ижтимоий тармоқларга мажбурий уланиши керак экан. Масалан "Facebook"га. Ахир, улар олган маошини интернетга сарфлайдими?

Меҳнат қонунчилигида иш вақти 8 соат дейилган. Лекин, бизда иш вақти 18 соат… Камолотда ишлаган тажрибали кадрлар "Ёшлар Иттифоқи"га сайланган. Янги раислар уларни вилоятга суҳбатга юбориб, атайин ўтказмасдан, бошқани ўтказишди.

Бугун Наманган вилоятида "Баркамол Авлод" марказида сардорлар сайлови бўлиб ўтди. Устозларни яна ҳақоратлашди. Наҳот тадбир ҳам мажбурий бўлса?!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG