Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:06

ТОШКЕНТ – “Канал бўйини обод қиламиз деб, барбод қилишди”


СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон маҳалласи 72-уйдан ёзмоқдаман. Уйимизнинг атрофи 5 ойдан буён шу аҳволда! Декабрь охирларида “канал қирғоғидан 6 метрни текислаб асфальт ётқизамиз, ҳудудни ободонлаштирамиз” деб ҳаммаёқни барбод қилиб кетишди. Девор ва дарвозамизни ҳам техника билан бузиб ташлашди. Машина у ёқда турсин, одам ҳам амаллаб ўтади. Ота-онам пенсионер, бунинг устига, бу йил тўй қилишимиз керак. Бу аҳволда нима қилишни билмай бошимиз қотди. Бормаган жойимиз қолмади. Ҳокимият ҳам, ободонлаштириш идораси ҳам сарсон қилмоқда.

Таъмирлаймиз десак, уйимиз ўрни “снос”га тушган, қолиш-қолмаслиги номаълум. Жорий йилда аэропорт кенгайиши ҳисобига анча хонадонлар бузилди.

Шаҳар бўйича канал бўйлари ободонлаштирилмоқда. Бизнинг ҳудудга ҳам эътибор қаратишсин”.

(Бу хабар Озодликка 3 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG