Линклар

"Шифохонада мутлоқ антисанитария, дори-дармонлар йўқ ва ҳамширалар томирни топа олмади"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Шифохонада мутлоқ антисанитария, дори-дармонлар йўқ ва ҳамширалар томирни топа олмади"

"Ҳурматли Озодлик, 27 апрель кечаси соат 12 да юрак хуружига учраб, оғир аҳволга тушган онамни Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани шифохонасига олиб бордик. Тез ёрдам қабулхонасида бир ҳамшира уйқусираб ўтирарди. Юрак оғриғидан онам нафас олишга қийналарди, кўкариб кетганди, қалтирарди.

10-15 минутлар ўтиб Ҳусниддин исмли навбатчи шифокор келди. У ҳеч нима қилмади, ҳамшира бошқа бўлимдан танометр олиб келгандан кейингина онамнинг қон босимини ўлчади холос. Сизга мурожаат қилишим сабаби бу – кўнглимдан отилиб чиқаётган фарёд. Бу шифохонада мутлоқ антисанитария. Ҳатто шприц йўқ. Бизни қабул қилган врач тез ёрдам кўрсатиш учун уларга ҳеч қандай медикамент берилмаслигини айтди. У ўта оғир беморларга ёрдам бериш учун кўп ҳолларда шприц ва дори-дармонларни ўзлари сотиб олишларини айтди.

Алалоқибат улар беморлардан шприц ва қандайдир дори-дармонлар топишди. Навбатчи ҳамшира онамнинг қўлидаги томирни топа олмасди. Ёруғлик етишмас, хона қоронғу эди. Менинг акам телефон билан ёритиб турди. Юқори органларга шикоят қиламан деганимдан кейингина улар онамни қабулхона палатасига ўтказишди.Тунда аптекани топдим. Дори-дармонларни келтирдим. Ўшанда ҳам ҳамшира томирни топа олмади. Ростини айтсам, бизда бу ходимларга шикоятимиз йўқ. Бизнинг катта эътирозимиз шифхона бош врачига қаратилган. Дори-дармонлар қани? Билмайсизми?

Мен биламан: бош врачнинг жияни шифохона дорихонаси мудири экан. Мен бош врачни шифхонага келтиришни талаб қилганимда телефони ўчирилгани маълум бўлди. Биз ёрдам сўраб таниш терапевт врачнинг уйига боришга мажбур бўлдик. У биз билан келди ва дарҳол зарурий дориларни ёзиб берди. Дориларни тунда топиб келдик. Таниш врачимиз эрталабгача онам ёнида ўтирди. Ундан жуда миннатдормиз. Лекин бугун 27 апрель тунидаги қайдда навбатчи врач онамни терапевт брач билан бирга қабул қилиб олдик, деб ёзганини аниқладим.

Хуллас, Қўшработ шифохонасида коррупцион схема шаклланган, мутлақ антисанитария, медикаментлар йўқ, кардиолог йўқ, илк ёрдам йўқ. Мен президентимизнинг шахсан ўзига мурожаат қиламан.

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сиз яқинда Самарқанд вилоятига келган эдингиз. Қўшрабод тумани халқи Сизни интиқиб кутди. Чунки бу туман раҳбарияти коррупция ботқоғига ботган. Мен шахсан ўзим кўрсатма беришга тайёрман. Қўшрабод туманида вазиятни яхшилаш учун шахсан ўзингиз зудлик билан ташриф буюришингиз зарур".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG