Линклар

"Бемор ўзи келди - ёр-ёр, ўзи кетди - ёр-ёр!" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Бемор ўзи келди - ёр-ёр, ўзи кетди - ёр-ёр!"

"Куни-кеча Самарқанд шаҳар касалхонасида докторлар томонидан бир неча соатга эътиборсиз қолдирилган отахон ҳақида ҳикоя чоп этган экансиз.

Шу касалхонага бир таниш беморни кўриб келиш учун борганимизда, мен "отахон яхшимилар?", деб сўрадим. Отахон реанимацияга ётқизилибдилар. Шу ёмон аҳволга тушган отахонга ўша куни уйга жавоб беришмоқчи бўлишган экан. Лекин, чоп этилган видеода акс этгандай, фақатгина жанжалдан сўнг докторлар отахонга ёрдам бера бошлашибди.

Мактубимга шу касалхонадан ўзим олган видеони илова қилмоқдаман. Бу видеода беморни машинада олиб келган одам ўзи носилка (таҳр. замбил) топиб, беморни ётқизгани акс этган.

Бемор келди - ёр-ёр, ўзи кетди - ёр-ёр!"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG