Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 14:53

"Нега врачларимиз тиланчи бўлиб қолган?" (ВИДЕО)


САМАРҚАНД. "10 кунлик чақалок фарзандимни Самарқандда "кўп тармоқли" деб номланган шифохонага олиб бордим. Врач қон анализини топширишга жўнатди. Қон топширдик, анализ жавобини олишга аёлим кирса, улар аёлимдан 25 минг сўм талаб қилибди. Кейин мен кириб жанжал қилдим. Фарзандим шу ерда ётиб даволанди. Бирон нарсаси бепул эмас. Ҳатто бир дона шприц ҳам бермайди. Бизлар қўлга киядиган резинка перчатка, қўлини ювадиган суюқ совунгача олиб келдик. Уйга кетишингиздан олдин врачга 30-40 минг сўм, укол қилган ҳамширасига 10-15 минг сўм қистириб кетмасангиз, албатта сиздан норози бўлади.

Шу касалхонанинг ичида катта қилиб ёзиб қўйибди "бу ерда ҳамма нарса бепул" деб. Қани ким бизни бу тиланчиликдан қутқаради? Қани ҳақиқат? Муҳтарам президентимиз айтаётган гаплари қоғоздаю видеода қолиб кетмоқда. Ҳеч ким амал қилмаяпти".

"Нега врачларимиз тиланчи бўлиб қолган?"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:09 0:00

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG