Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2018, Тошкент вақти: 21:30

АНДИЖОН – "Диагностика марказини хизмат нархи бўйича Гиннес китобига киритса бўлади"


АНДИЖОН. "Шаҳарнинг Ю.Отабеков кўчасида жойлашган “Исботли тиббиёт” диагностика марказида нархлар “еттинчи осмонда” эканига гувоҳ бўлдим. Томография текшируви баҳоси қимматлиги бўйича бемалол Гиннеснинг рекордлар китобига киришга арзийди. Томография текшируви бир кишига умумий ҳисобда 1-2 миллион сўмга тушиши мумкин. Гап шундаки, тиббиёт марказида ҳар бир оғриган аъзонгизни текширтириш учун 225 минг сўмдан тўлайсиз.

Масалан, бошингиз оғрияптими, томография учун 225 минг, оёғингиз безовта қиляптими, 225 минг, бел оғриғидан шикоятингиз борми, 225 минг... Бу жуда катта сумма эмасми!

Барча текширувларнинг ҳаммаси учун 225 минг сўм белгиланса ҳам, бу пулни барча тўлолмайди.

225 минг оддий ишчининг бир ойлик маоши, ахир! Бу аҳволда камбағал одам текширувларга пул тополмасдан ўлиб кетади-ку! Мутасаддилар нарх-навони назорат қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга имтиёз ва ёрдам кўрсатиш йўлларини ўйлаб кўрмаса бўлмайди..."

SizdanTelegram “Исботли тиббиёт” диагностика марказининг юқоридаги хатга муносабатини ҳам ёритишга тайёр.

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG