Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 17:32

ҚАШҚАДАРЁ – “Вазир ўринбосари ҳам, Олий Мажлис депутати ҳам ваъдасида турмади”


КОСОН. “Қашқадарё вилояти Косон тумани Бўлмас қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоқдаги кўп тармоқли шифохона 22 мингдан ошиқ аҳолига хизмат кўрсатиб келаётган эди. 2005 йили тугатилиб, филиалга айлантирилди. Филиалнинг аҳволини кўринг. Яна иккита корпус бор. Булар эса туғруқ мажмуаси ва амбулатория бинолари.

2005 йилдан 2017 йилгача филиални оилавий поликлиникага айлантириш масаласида ёрдам сўраб ёзмаган идорамиз қолмади. Бу орада соғлиқни сақлаш вазири уч марта алмашди, аммо бизнинг муаммомиз ҳал этилмади.

Олий Мажлис депутати Гулшана Худоёрова 2017 йил апрель ойида келиб, халққа ваъда бериб кетган эди. Афсус, ваъдаcини бажармади.

2017 йили май ойида президентнинг давлат маслаҳатчиси Т.Худойберганов бошчилигидаги гуруҳ таркибида вилоятимизга келган соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова аҳоли билан суҳбатлашгач, ушбу масала дастурга киритилишини айтди. Аммо вазир ўринбосари ҳам сўзида турмади.

Соғлиқни сақлаш вазири жаноб Шодмонов! Сиздан аввалги вазирлар – Алимов, Икромовга ҳам мурожаат қилганмиз. Кўп сонли аҳоли талаб ва эҳтиёжини инобатга олиб, филиални оилавий поликлиникага айлантириб беринг!”

(Бу хабар Озодликка 1 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG