Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:25

ҚАШҚАДАРЁ – “Ўлим тўшагидаги "афғончи" акамга ёрдам беришмаяпти” (ВИДЕО)


ҚАШҚАДАРЁ – “Ўлим тўшагидаги акамга мутасаддилар ёрдам бермаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

ҒУЗОР. “Қашқадарё вилоят, Ғузор туман, Хўжагузар маҳалласидан ёзмоқдаман. Акам Хўжамқул Ғуломов 1966 йилда туғилган. 1984-1986 йилларда Афғонистонда ҳарбий хизматда бўлиб, 2-гуруҳ ногирони бўлиб қайтди. Турмуш ўртоғи, фарзандлари ташлаб кетган. 30 йилдан буён ногирон онамнинг қарамоғида. Онам ҳам инсульт бўлиб, 2015 йилдан буён тўшакда ётиб қолган.

Айни вақтда акамнинг аҳволи жуда оғир. Ғузор туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимида ўлим тўшагида ётибди. Нафақаси дориларига ҳам етмайди. Ёрдам сўраб туман ҳокими, президент халқ қабулхонаси, соғлиқни сақлаш идораси, прокуратурага мурожаат қилдим, аммо фойдаси бўлмади. Мутасадди идоралардан оғир аҳволдаги акамга ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 22 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG