Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:56

НАВОИЙ – “Cил касалликлари диспансерида инфекцион назорат сусайиб кетди”


НАВОИЙ. “Навоий вилоятидан ёзмоқдаман. Нафас аъзолари шифокориман. Соғлиқни сақлаш тизимидаги кўзбўямачилик ва масъулиятсизлик туфайли сил касалликлари диспансерида беморлар аҳволи оғирлашмоқда. Диспансер биноси талабга жавоб бермайди. Масалан, маънавият соатлари беморлар даволанадиган ертўлада ўтказилади. Инфекцион назорат талаб даражасида эмас. Ходимларнинг хавфсизлиги таъминланмаган. Энг ачинарлиси, мавжуд вазиятни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, ҳатто прокуратура мутасаддилари билади. Дарвоқе, диспансер бош шифокори негадир бўш иш ўринлари ҳақида юқори идорага ёлғон маълумот берган.

Сил юқумли ва хавфли касаллик экани маълум. Сил касалликлари диспансерида замонавий шарт-шароит яратилиши, инфекцион назорат кучайтирилиши талаб этилади”.

(Бу хабар Озодликка 16 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG