Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:32

ХОРАЗМ – “Киракашлардан йиғилаётган пул қаерга кетмоқда?”


ХОНҚА. “Хоразм вилояти Хонқа туманидан ёзмоқдаман. Хонқа–Қирқёп қишлоғи йўналишида киракашлик қиламан. Йўналишда қатнаганимиз учун диллер "Xorazm Turon Xonqa"га кунига 18 минг сўм тўлаймиз. Лицензия йўқлигига қарамай¸ барча такси-дамасчилардан олади булар. Ўзи фақат лицензияси борларга рухсат берилган. Газ учун эса¸ кунига ўртача 48 минг сўм сарфлаймиз. Кира ҳақи 1000 сўм. Хуллас, кунлик харажатларни қоплаб, қўшимча даромад қилиш жуда ҳам қийин. Йўналиш қатнови учун тўлайдиган 18 минг сўмимиз учун бизга тегишли рухсатнома берилиши керак. Аммо улар рухсатнома эмас, оқ қоғозга муҳр босиб беришади. Йиғилаётган пулни эса чўнтакка уришади. Йиғилаётган пул қаёққа кетаётганини текширадиган ташкилот борми?!”

(Бу хабар Озодликка 1 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG