Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:21

Бу йилги коллеж битирувчилари ҳам "ишга кирди" деган сохта ҳужжат қилишга мажбур


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Стуллар йўқлиги сабабли конспектларни турган ҳолда ёзишга мажбурмиз"

"Мен Андижон вилояти Бўз туманидаги Тиббиёт коллежининг талабасиман. Бизда ҳозир битирув имтиҳонлари ва амалиётга чиқиш жараёни бошланди.

Яқинда амалиётга чиқамиз. Шунга устозларимиз кундалик учун 6 минг сўмдан йиғиб беришимизни сўради. 3-курс талабаларидан қизил дипломга 200 минг сўмдан сўралмоқда. Қизил диплом билан кўк диплом ўртасида нима фарқи бор? Барибир битиргандан кейин иш йўқку! Шартномаларимизга фермердан муҳр бостирмоқдамиз. Гуёки фермерда фельдшер бўлиб ишлаётганимизни исботловчи муҳрдир. Мана сизларга сохталик. Биз 3 йил пул сарфлаб, ўқиб, фермерга ишга кирамизми? Айримлар коллежлар бепул дейишади... Бу бекорчи гап! Олган нафасимизга пул тўламадик, холос.

Сентябрдан пахтага, ноябрда металлоломга, декабрь ва январь ойларида сессияни ёпгани пул йиғилади. Устозларнинг аксари дарс ўтмайдилар. Сессия пайтида кириб, 5 минг сўмдан мустақил ишга йиғади. Ҳатто, ўқув хоналаримиз ҳам яхши эмас. Информатика хонасида компьютерлар умуман йўқ. Компьютерлар бошқа хонада туради. У ерга талабаларни киргазмайди. Фақат текширув келганда қўяди. Коллежимизда инглиз тили хонаси ўқитувчилар хонаси бўлиб қолган. Истаган устозни ўша ердан топасиз. Терапия дарсида 15 тамиз ўтирамиз. Қолганлар эса тик туради. На стуллар бор, на доска. Бироқ кондиционер ва телевизор бор. Турган ҳолда конспект ёза олмаймиз. Гуруҳ журналига 2 минг сўмдан йиғдик. Менинг онам мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдилар. Журналлар давлат томонидан бепул берилишини айтганлар.

Чиқимларга пул бермасак, коллеждаги раҳбарларимиз ўртага чиқариб, шарманда қилишади. Турникет деган нарсамиз бу йил умуман ишламади. Шунга ҳам 8 минг сўмдан йиғган эдик.

Айрим эркак домлаларимиз баъзида қўл кўтариши ҳам мумкин. "Психолог чақирамиз", деб пул йиғишди ҳаммадан. Лекин психолог келиб, биз билан эмас, 1-курслар билан гаплашиб кетди".

(Озодликка мактуб йўллаган бу муштарий бир неча шахснинг исмини келтирган ва уларнинг айтилган қоидабузарликларга алоқаси борлигини иддао қилган. Бироқ келтирилган далиллар етарли бўлмагани боис Озодлик бу шахсларнинг исмларини чоп этмасликка қарор қилди - таҳр.)

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG