Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:39

"Пул бермаган ўқувчилар "имтиҳондан ўтолмайсан", деб қўрқитилмоқда"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Пул бермаган ўқувчилар "имтиҳондан ўтолмайсан", деб қўрқитилмоқда"

"Олмазор тиббиёт коллежи ҳақида ёзмоқчиман. Коллежда бўлаётган ноҳақсизликлар ва қоидабузарликларни айтиб бераман.

Битирувчилардан ҳар хил баҳоналар билан пул йиғилмоқда. Ўқувчилар сўраса, "диплом ичига ёзишга", деб айтибди. Яна қанақадир лента бериши керак эди, лекин уни ҳам бермабди.

Пул беришни хоҳламаган ўқувчиларга домлалар "имтиҳондан ўтолмайсан, аралашмайман", дебди. Кейин бошқа ўқувчилар "имтиҳондан ўтолмаймиз" деб, пул беришибди. "Ўқитувчига совға", деб 20 минг сўмдан йиғишмоқда.

Шунча коллежларни танқид қилиб, шунча гапирилса ҳам, булар ҳалигача пул йиғиш билан овора".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG