Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 14:33

"Бизнинг коллежимизда тартибсизлик кенг тарқалган, аммо қоғозда ҳаммаси аъло"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас

"Бизнинг коллежимизда тартибсизлик кенг тарқалган, аммо қоғозда ҳаммаси аъло"

"Сизга Андижон вилояти Бўз туманидан мурожаат қилмоқдамиз. Биз ҳам, Андижон вилояти УМКХ бошқармаси, Бўз қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежимиз ҳам, бошқа коллежларга ўхшаб, нуфузи ошишини жуда хоҳлаймиз. Бошқа туман коллежлар раҳбарларининг талабчанлиги сабаб коллежларининг нуфузи баланд. Бизни коллеж раҳбарларининг коллектив орасида на ўрни, на обрўйи ва на ҳурмати бор.

Ўзларича "коллеж тугадию" деб, ойлик маошни олишдан бошқа дарди йўқ. Ўқувчилар билан иши йўқ, ҳаммаси бекорчи. Чунки ўқувчилар билан маънавий ва маърифий машғулотлар ўтказилмайди (қоғозда аъло). Ўқув йили бошлангандан бери ҳеч қандай тадбир ёки байрам ўтказилмади. Ўқувчиларнинг коллежга келиб кетиши бўйича назорат йўқ. Кўп ўқувчилар коллежга қачон келганини ҳам билишмайди, лекин келмаса ҳам, дарсларга қатнашмаса ҳам, улар диплом оладилар.

Келмаганларга ҳеч чора кўрилмагани учун ўқувчилар бир-биридан ўрнак олишган. Коллежда янгилик ёки янги бир ғоя йўқ. Ким аниқ айтади бугун бирон-бир ўқувчи ножўя ҳаракат ёки жиноят қилмайди деб. Ҳеч ким. Кўриб, эшитиб турибмиз назоратсиз қолган коллеж ўқувчиларининг қилаётган жиноятларини. Буларнинг ҳаммаси коллеж раҳбариятининг беэътиборлигидан. Келажакчи? Келажакка беэътибор бўлиш мумкин эмас...."

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG