Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Мирзиёевга раҳмат, лекин ўқув тўловлари қимматлик қилмоқда!"

"Мен президент Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. 4 йил деганда, улар туфайли, Тошкент архитектура-қурилиш институтида, 100% бўлмаса ҳам, 80-90% ҳаққонийлик бўлди ва мен ўз ақлим, кучим билан ўқишга контракт асосида кирдим.

Лекин менда яна бир илтимосим бор. Контракт нархи 7.9 миллион сўм бўлган. Қимматлик қилмоқда, тўғрисини айтадиган бўлсам.

Нега деганда, ўқишимиз учун зарур бўлган ўқув қуролларига йилига камида 1 миллион сўм сарфлаймиз. Ундан ташқари, AutoCAD ва 3ds Max дастурларини ишлата олишимиз учун яхши компютер керак экан. У ҳам 740$ дан 1000$ гача экан. Ҳаммасига пул етказиш жуда ҳам қийин бўлиб қолди. Лекин, ўқишни битиргач, юртимизга фойдаси тегадиган, қурилишларда ўз ҳиссасини қўшадиган архитектор бўлишни орзу қиламан".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG