Линклар

"Конвертация очилганидан сўнг ўқишимга пул тўлаёлмайдиган бўлиб қолдим"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Конвертация очилганидан сўнг ўқишимга пул тўлаёлмайдиган бўлиб қолдим"

"Мен Украинанинг Днепр шаҳрида ўқийман. Ўзбекистонда конвертация очилганида сўнг биз, хориждаги ўзбекистонлик студентлар, қийналиб қолдик.

Авваллари, банкдан 4 100 сўмдан доллар сотиб олганимиз учун ўқиш тўловлари ўзбекистонликлар учун икки баробар арзон эди. Яъни, банкдан бир долларни ҳозирги 8 100 сўм ўрнига 4 100 сўмга сотиб олар эдик. Лекин, энди бундай имкон йўқ. Долларнинг расмий курси 8 100 сўмга тенглаштирилгани учун бизлар энди ўқув шартномамизни тўлай ололмаяпмиз. Аммо, ўқишни ҳам ташлаб кета олмайман. Шунча йил ўқиб, барча сарфланган пул ва кучни йўққа чиқармоқчи эмасман.
Деволвация қилишдику, бироқ ойликлар ҳамон ўша-ўша. Ота-оналаримиз қаердан пул топишсин? Оддий халқ энди нима қилсин?

Кимга мурожаат қилишни ҳам билмаяпман. Барча мурожаат қилган жойларимизда “қонун ҳамма учун бир", деб айтишмоқда. Мен уларни мутлақо тушуниб турибман. Аммо, бизнинг дардимизни ким эшитади? Яхши таълим олиб, ватанига ва халқига хизмат қиладиган яхши врач бўлиш доим менинг орзуим бўлган. Янги нарсаларни ўрганиб, Ўзбекистон тиббиёт соҳасини ривожлантириш менинг мақсадим эди. Аммо… Биз энди нима қилайлик?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG