Линклар

""Ишонч рақами" ва "Ягона портал" қуруқ гап ва қоғозбозликдан бошқа гап эмас экан" 

  • Озодлик

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

""Ишонч рақами" ва "Ягона портал" қуруқ гап ва қоғозбозликдан бошқа гап эмас экан"

"Бунга ўзим амин бўлдим. Салкам 9 ойдирки, Олмазор туманидаги Миллий банкка мурожаат қилиб келаяпман. 2016 йилнинг 18 ноябрида ўқишга тайёргарлик кўриш ва Россия Федерациясида магистратурада ўқиш мақсадида виза картасига миллий валютамизни қонуний тарзда конвертация қилиб беришни сўраб мурожаат қилдим.

15 кунларда кейин "тегишли тартибда конвертация қилиш мумкин", деган шаблон жавоб келди. Сўнгра банкка мурожаат қилсам, ёлғондан банк томонидан тузилган навбат борлигини айтишди ва мени 2017 йил апрелида чақиришларини айтишди. Олти ой кутдим, чақиришмади. Яна мурожаат қилдим. Май ойида хабар олишим кераклигини айтишди. Жаҳлим чиқиб, бошқарувчи хонасига чиқдим. У ерда виза карточкаси масаласида икки рус аёли жанжал кўтаришаётган экан.

Аёллар март ойида ариза топширишган экан. Уларга "беш кунгача кутинг, ҳал қиламиз" деб чиқариб юборишди. Аёллардан бирининг телефонини олиб қолдим. Эртасига телефон қилсам, конвертация олишганини айтди. Ноҳақликни қаранг! Аёллар икки ойда олишаяпти. Навбат ёлғондан тузилган экан. Икки кун ўтиб яна банкка мурожаат қилдим. Тизим ишламаяпти, деб яна чиқариб юборишди. Май ойида яна икки бордим, яна тизим ишламаяпти, деб қайтаришди.

Бу гал энди "Ягона портал"га мурожаат қилдим. Яна 15 кундан кейин Марказий ва Миллий банкдан хат келди. Яна ўша шаблон жавоб эди. Бу ҳолат юртимизни ривожланишига путур етказади. Яна бошқа бировлардан эшитдим 2000 доллар конвертация қилиш учун 400-500 доллари миқдорида пора беришар экан. Қани ҳақиқат?!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG