Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:15

"Университетимизда қолдирилган дарсни қайта ишлаш варақаси минг сўмга сотилади"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас

"Университетимизда қолдирилган дарсни қайта ишлаш варақаси минг сўмга сотилади"

"Сизга Тошкент шаҳридан мурожаат қиляпман. Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетида ўқийман. "Пул йиғ"дан безор бўлдик жуда. Телевизион технологиялар факультетида оддийгина "хвостичка", яъни қолдирилган дарсни қайта ишлаш учун деканат томонидан бериладиган ярим варақ рухсатнома минг сўмга сотилади.

Бу йиғишларни ташкиллаштириш учун котиба қиздан фойдаланишади. Пулни котибага берасиз. Котиба ёзиб беради. Зам декан пулини тўлаганингиздан кейин қўл қўйиб беради. Буям камдай "хвостичка"ни соат 3 дан кейин оласиз. Дарсимиз 1 да тугаса, биз шу қоғозни олиш учун 3 гача кутиб туришга мажбурмиз. Буни ижобий ҳал қилишга ёрдам беринг.

Талабалар жуда қийналиб кетди. Яқинда обунага деб 30 минг сўмдан йиққан эдик, энди бўлса шанбаликка ҳам пул йиғишимиз керак экан. 10 мингдан нимага йиғамиз, бермаймиз десак, фамилиямизни статистикалар зам декани деканга берибди. У эса ўқитувчиларга телефон қилиб, бу талабанинг прогули бор экан, баҳо қўймайсан, деб айтибди. Хуллас, қандай бўлммасин буларнинг дарди пул ишлаш. Талабага ёрдам қилиш эмас, унинг пулини шилиш".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG