Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 15:06

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – "Имтиёзли кредит фақат кўп қаватли уйларга бериляпти – ҳовлида яшовчилар нима қилсин?!"


НУКУС. "Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридан ёзмоқдаман. Нукус газ идораси бутун аҳолини жорий йил 1 октябрга қадар котёлларни янгилаш лозимлиги, акс ҳолда қиш мавсумида газ берилмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 январдаги қарорига кўра, ҳар бир уй сертификатли янги котёл ўрнатиши лозим экан. Бунга эътирозимиз йўқ, аммо банклар котёлни янгилаш учун 14 фоизли имтиёзли кредитларни фақат кўп қаватли уйларда яшовчиларга бермоқда. Мен ҳовлида яшайман. Харажатларни хомчўт қилиб кўрдим.

220 квадрат метр майдон учун котёл – 4 700 000 сўм.

10 дона радиатор – 5 000 000 сўм.

Қувур – 2 800 000 сўм.

Стабилизатор – 1 500 000 сўм.

Фильтр – 420 000 сўм.

Уста ҳақи – 2 500 000 сўм.

Бунга пулни бирданига топишимиз қийин. Болам билан бир ўзимиз яшаймиз, эрим оламдан ўтиб кетган. Шу сабаб имтиёзли кредит учун банкларга ҳужжат олиб бордим, аммо қабул қилишмади. Менга ҳовлида яшаганим учун 24 фоизли кредит таклиф этишмоқда. Ҳовлиларда яшовчи аҳолига ҳам имтиёзли кредит ажратилишини сўраймиз".​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG