Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 19:25

ТОШКЕНТ – “Кредит олай деб “Ўзсаноатқурилишбанк”ка қатнаб, ковушим тўзиди”


ТОШКЕНТ. “Тадбиркорлик қилиш истагида 2018 йил 1 март куни МЧЖ ташкил қилдим. 2 апрель куни бизнес режа асосида “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Қатортол филиалига кредит сўраб мурожаат қилдим. Аммо у ерда кутилмаган муносабатга дуч келдим. Филиал бошқарувчиси “Мен сизни танимайман, шу сабаб кредит беролмайман”, дея жавоб берди. Қизиқ, кредит олиш учун банк раҳбариятига таниш бўлиш керакми?! Филиал раҳбарига тушунолмадим. Кейин кредит бўлими раҳбарига учрадим. У ҳужжатларимни олиб қолди, ўзимиз қўнғироқ қилиб чақирамиз, деди. 5 ой кутдим, аммо чақиришмади. Ноилож 18 июль куни ариза билан қайта мурожаат қилдим. Натижа бўлмагач, банкнинг республика бошқарувига бордим. У ерда “эски танишим” – банкнинг Қатортол филиали раҳбарини кўриб қолдим. У менга “Агар ичкарига кирсангиз,ҳеч қачон кредит ололмайсиз. Ўртамизда шахсий хусумат пайдо бўлади”, дед таҳдид қилди...

Республика бошқаруви раисига кириш учун бир неча марта уриндим, аммо ҳаракатларим бесамар кетди. Бу масалада Президент виртуал қабулхонасига мурожаат қилдим, аммо менинг тушунтириш хатимсиз, талабимни қаноатлантирмасдан мурожаатимни ёпиб юборишди.

Давлатимиз раҳбари одамлар тадбиркорлик қилсин, банклар уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватласин, дея талаб қилмоқда. Афсуски, аксар банклар давлат раҳбари талабини бажармаяпти. Мана, ўзим олти ойдан буён кредит дея “Ўзсаноатқурилишбанк”ка қатнаб, ковушим тўзиди. Тинка мадорим қуригани, моддий ва маънавий зарар кўрганимни айтмай қўяқолай. Банк раҳбарлари фақат яқин танишларигагина кредит беради шекилли...”​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG