Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 07:33

"Ангрен кўмир кони ходимларини қисқартиришмоқда. Биз кўчада қоламизми?"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ангрен кўмир кони ходимларини қисқартиришмоқда. Биз кўчада қоламизми?"

"Ўзбекистон темир йўллари"га қўшилган Ангрен кўмир конининг ходимлари сонини қисқартиришмоқда. Мен Ангрен кўмир конида ПТУ УЖДТ 4-йўналишида 6 йилдан буён ишлаб келмоқдаман. Биз "Ўзбекистон темир йўллари" ширкатининг бошлиғи Раматовга чиқа олмадик. Мен билишим бўйича, янги келган раҳбарлар ўз одамларини ишга қўймоқда. Яъни, Ангрен кўмир кони "Ўзбекистон темир йўллари"га қўшилганидан сўнг биз керакмас бўлиб қолдик, биз қилган ишни энди темир йўлчилар қилар эканмиш...

Нега азият чекишимиз керак? Энди қаерга ишга кирамиз? Иш йўқ бошқа жойда… Ёрдам беринг оддий ишчиларга. Нега раҳбарларни ишдан олмайди? Ҳаммасининг тагида машина бор. Мана уларни олсинда!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG