Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Эр-хотин машинасида кўприкдан қулаб, чўкиб кетди"

"Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Пойканалнинг Зарбулоқ қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтадиган қисмида эр ва хотин "Жигули" машинаси билан бирга чўкиб ўлди. Фожиа 30 июл куни соат тахминан 16:00-17:00 атрофида бўлган. Одамларнинг айтишича, машина сувга тушиб кетгандан кейин, атрофдаги мол ҳайдаб ўтаётган болалар чиқаришга ҳаракат қилишган.

Аммо тажрибасизлик қилишганми, қутқаришнинг уддасидан чиқмаган ва машинани сув тортиб кетган. Сўнгра, тўғонга қадалиб, уларни чиқаришнинг иложи бўлмаган. Орадан 1,5 соатлардан кейин одамлар кўпайиб, чиқариб олишган.

Фожианинг асосий сабаби, кўприкнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолганида, деб биламан. Чунки машина айнан кўприк устидан қулаган. Агар тўсиқлари бўганида, тушмас эдими… Наҳотки, бу кўприкни таъмирлашга масъул кишилар бўлмаса?! Кўприк Зарбулоқ қишлоғи "Хоса" маҳалласига қарашли".

(Озодликдан: Воқеани Пайариқ туман ИИБ ходими тасдиқлади)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG