Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:55

САМАРҚАНД – “Аҳоли ноиложликдан хавфли бўлса-да, чала битган кўприкдан ўтмоқда”


ҚЎШРАБОТ. “Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Соҳибкор махалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизни ҳамда учта қишлоқни туман маркази билан боғловчи сел йўли бор. Кўп сонли аҳоли юмуш билан ушбу йўлдан юришга мажбур. Аммо ёғингарчилик мавсуми келди дегунча хавотирга тушиб қоламиз. Чунки қор ва ёмғир суви йиғилиб, бу ердан ўтиб бўлмай қолади. Аҳолидан 100 минг сўмгача йиғиб, ҳеч бўлмаса пиёдалар ўтиши учун кўприк қилишга киришдик, лекин қурбимиз етмади. Кўприк чала қолиб кетди. Одамлар ноиложликдан чала қурилган кўприкка қўлбола нарвонлар қўйиб ўтиб-қайтиб юрибди. Аммо бу – хавфли. Давлат идораларидан ушбу ерга мустаҳкам кўприк қуриб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 27 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG