Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Жиянимнинг кўзини даволаш учун 15 миллион олишди, аммо кўзи ҳамон ожиз"

"Мен сизларга Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг 4-мавзесида жойлашган хусусий "Sihatko‘z" клиникасининг устидан шикоят қилмоқчи эдим. Пулатов Хошимнинг кӯзини даволаш учун 2015 йилдан ҳозирги кунгача 15 миллион сӯм сарфланди. Бироқ бу клиникада ишлайдиган врачлар кӯзини даволай олмади. 3 йил пул олиб, натижа йўқ. Аммо, "даволаймиз", деб айтган эди. Ҳозирги кунда Пулатов Хошимнинг кӯзи кӯрмай қолди. У Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Қўштепа маҳалласида истиқомат қилади. 3 йил умид билан яшади.

39 яшар Хошим энди ногирон бӯлиб қолди. Бошқа шифохонага мурожаат қилдик. У ерда Хошимнинг кӯзини энг бошида бошқача даволаш керак бўлганини айтишди. Бизда яна битта жарроҳлик амалиётини ӯтказишга пулимиз йӯқ. Хошимни 3 йилдан буён даволаган врач энди нима қилишни билмай, "нафақага ҷиқариб бераман", деб айтди.

Бу хусусий клиника олган пулини қайтариб берса, биз бошқа шифохонада операция қилар эдик. Ҳозир шифокорга беришга ҳеч нарсамиз йӯқ".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG