Линклар

19 январ 2018, Тошкент вақти: 02:45

"Президент халқнинг ҳақиқий аҳволини кўрдими ёки...?"

"Маълумки, яқинда муҳтарам президентимиз Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди ва Чимбой, Хўжайли ва Тахиятош туманларидаги халқ аҳволини кўздан кечирди. Лекин халқнинг ҳақиқий аҳволини кўрдими ёки...?

Ноябрь ойи бошларида президентимизнинг келаётгани ҳақида эшитдим ва бундан жудаям хурсанд бўлдим. Лекин туманимиз ҳокими бундан унчалик кўнгли кўтарилмагандек бўлди. 1 ноябрдан бошлаб президентимиз юрадиган йўлларнинг ҳаммасини девор билан қоплади. Аниқроқ айтганда, халқнинг ҳақиқий аҳволини яширди. Нимага? Кимни алдади? Нимани яширди? Бу саволларнинг жавобини билмайман. Лекин шу баҳона сабаб йўлларимиз анча яхшиланди.

Бир ҳафта мобайнида уйимизда чироқ ўчмади. Қанийди президентимиз туманимизнинг ҳар бир маҳалласига келганида, кечалари қоп-қоронғу кўчалар ёришиб, ишламайдиган светофорларимиз ишлаб, пиёдаларимиз ўтадиган йўлларда тартиб бўлармиди? Бу президентимиз келмасидан аввал, деворлар қурилишдан олдинги ҳолат. Президентимиз қайтган кундан бошлаб бу деворларни илдизи билан бузиб ташлашди".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG